Ақлли эшак

0
730
марта кўрилган.

Бир куни эшак қудуққа тушиб кетди ва ёрдам сўраб ҳанграй бошлади. Унинг овозини эшитиб эгаси келди ва вазият билан танишгач, ноилож елкасини қисиб қўйди – эшакни қудуқдан чиқариб олишнинг ҳечам иложи йўқ эди. «Эшагим қариб қолган, ҳадемай ўзи ўлар эди, барибир бошқа, ёшроқ эшак сотиб олишим керак. Бу қудуқ ҳам сувсизланиб, қуриб қолаёзди, барибир янгисини қазишим лозим. Шундай экан, бир ўқ билан икки қуённи урганим маъқул: қудуққа қўшиб биратўла эшакни ҳам кўмиб юбораман», деб ўйлади соҳиб ва тезда қўни-қўшниларини ҳашарга чақирди. Улар қўлларига курак олиб, биргаликда қудуққа тупроқ ташлай бошлашди. Эшак одамларнинг ниятини дарров илғади ва яна бор овози билан ҳанграшга тушди. Одамлар унинг фиғонига эътибор ҳам қилишмади. Охири эшак ҳам жимиб қолди. Анча тупроқ ташлангач, соҳиб секин қудуққа қаради ва шу манзарани кўрди: эшак тепадан келаётган тупроғу кесакларни оёғи билан қабул қилганча тўзғитиб юборар, натижада тупроқ унинг устига эмас, остига тушар, қудуқ борган сари саёзлашиб, туби кўтарилиб борар эди. Кўп ўтмасдан, ҳаммани ҳайрон қолдирганича, эшак тепага чиқиб олди ва қудуқдан сакраб чиқиб, бандиликдан халос бўлди.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.